Клиника Global Med System

Мы действительно лечим!

(0371)289-43-03

ХОЛЕСТЕРИН – ЯХШИ ЁКИ ЁМОН?

ХОЛЕСТЕРИН – ЯХШИ ЁКИ ЁМОН?

Юрак-қон томир касалликлари аҳоли орасида ўлим кўрсаткичи бўйича дунёда 2-3-ўринга чиқди. Аксарият хасталикларни қонда холестериннинг ошиб кетиши чақиради.

Холестерин – одам организмида мавжуд асосий ёғлардан бири. «Холестерин» сўзи юнонча «chole» – «сафро» ва «stereos» –  «қаттиқ» деган маъноларни англатади.

Барчага маълумки, холестерин зарарли. Бироқ бу фактни тан олган билан, холестериннинг саломатликка етказаётган зараридан ҳамма ҳам ташвишланмаяпти. «Холестерин хавфи» – холестерин даражасининг ошиши томир деворларида ёғ қатламлари ҳосил бўлишига ҳамда уларда «холестеринли тошмалар» кузатилишига олиб келади. Тошмалар томирлар тешигини торайтириб, бу ерда қон оқиши секинлашади. Биринчилардан бўлиб юрак ва бош мия томирлари шикастланади – бу миокард инфаркти ва инсультга туртки бўлади.

Холестериннинг одам учун зарари ҳақида ҳамма гапиради. Шундай пайтда организмимизда холестерин қанча кам бўлса, шунча яхши деган тасаввур уйғонади. Аслида шуни билиб қўйиш керакки, холестерин одам организмидаги барча аъзо ва тизимларнинг яхши ишлаши учун ниҳоятда муҳим. Ҳаммаси мазкур модданинг қондаги даражаси ҳамда унинг меъёрига боғлиқ.

Холестерин – ҳаётий муҳим модда. Мазкур модда липидлар таснифига кириб, эҳтимол, кўпчиликка ғалати туюлар, бироқ унинг атиги 20% ни одам озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, жонивор ёғлари, гўшт, айрим оқсил турлари ва бошқа егуликлардан олади. Қолган 80% холестерин одамнинг жигарида ишлаб чиқарилади.

ХОЛЕСТЕРИННИНГ ВАЗИФАЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Тоза ҳолатда холестерин организмда кўп эмас, у асосан липопротеидлар деб аталувчи ўзига хос бирикмалар таркибида мавжуд. Холестерин қонда махсус модда (молекула)лар билан ҳаракатланади. Липопротеид – бу липид (ёғ) ва оқсилдан ташкил топган мажмуа ёки бирикма.

Липопротеидларнинг учта асосий типи мавжуд:

Паст зичликдаги липопротеидлар, LDL – одамлар уларни кўпинча «ёмон холестерин»га чиқаришади. Паст зичликдаги липопротеидлар холестеринни жигар ҳужайраларидан организмнинг бошқа ҳужайраларига ташийди. Агар ҳаддан ташқари кўп ўтиб кетса, яъни ҳужайралар эҳтиёжидан ортиқ, бунда паст зичликдаги липопротеидлар ўсишига зарар етказиши мумкин. Агар унинг миқдори ҳаддан ташқари юқори бўлса, мазкур липопротеид юрак-қон томир хасталикларининг ривожланиш хавфини оширади. Аксарият одамларнинг қонида тахминан 70% паст зичликдаги липопротеидлар бўлади. Бу кўрсаткич ҳар бир одамда турлича бўлиши мумкин.

Юқори зичликдаги липопротеидлар, HDL – одамлар уларни кўпинча «яхши холестерин» ҳисоблашади. Экспертларнинг фикрича, юқори зичликдаги липопротеидлар юрак-қон томир касалликларини бартараф этади. Юқори зичликдаги липопротеидлар паст зичликдаги липопротеидларга қарама-қарши функцияни бажаради – юқори зичликдаги липопротеидлар холестеринни ҳужайралардан жигарга қайтариб олиб келади. Жигарда у ё парчаланади ёки организмдан чиқиб кетади.

Триглицеридлар – аксарият ёғлар организмда ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд бўлади. Улар қон плазмасида бор. Триглицеридлар холестерин билан бирга плазма липидлари (ёки қон ёғини)ни ҳосил қилади. Триглицеридлар плазмага овқат ёғи билан тушади ёки организмда углеводлар сингари бошқа қувват манбалари томонидан ишлаб чиқарилади. Биз истеъмол қилган, лекин дарров ишлатмаган калорияни тўқималаримиз триглицеридларга айлантиради ва ёғ ҳужайраларида сақлайди. Танангиз қувватга эҳтиёж сезганда ва қувват манбаи сифатида ҳеч қандай таом бўлмаганда триглицеридлар ёғ ҳужайраларида ажралиб, қувват сифатида ишлатилади – бу жараённи гормонлар назорат қилади.

УМУМИЙ, ЯХШИ ВА ЁМОН ХОЛЕСТЕРИН

Мутахассисларнинг таъкидлашича, холестериннинг икки тури мавжуд: енгил ва оғир. Фойдали (оғир) холестерин ёғли таом билан организмга тушган енгил холестеринни шимиб олади. Тиббиёт ходимлари, айниқса, кардиологларнинг фикрича, ҳар бир одам ўзининг нафақат артериал қон босимини, балки қонидаги холестерин даражасини ҳам билиши даркор. Шуни унутмаслик керакки, меъёр – камида 5,2 ммоль/л бўлиши зарур. Шифокорларнинг сўзларига кўра, «ҳар қандай поликлиника»да холестеринингизни аниқлашингиз мумкин. Бундай графа умумий қон таҳлилида, албатта, бўлиши шарт.

Олимларнинг айтишича, «Холестерин даражасини билиш томир ҳалокатларини олдиндан аниқлаш имконини беради. Масалан, 18 ёшда одамнинг холестерин даражаси 12 ммоль/л бўлса, 30 ёшда миокард инфарктига дуч келади, деб ишонч билан айтиш мумкин».

Аёл ва эркаклардаги холестерин тиббиётда яхши ва ёмонга ажратилади. Артерия деворлари ичида ўрнашиб тошмалар ҳосил қиладигани – паст ёки жуда паст зичликдаги «ёмон» холестерин бўлиб, у апопротеинлар (оқсилнинг ўзига хос турлари) билан бирикади ва ёғ-оқсил мажмуасини ташкил этади – паст зичликдаги липопротеидлар.

Барчага маълумки, «ёмон» холестерин томирнинг ички деворларига ўрнашиб олади. Шифокорларнинг айтишича, холестериннинг «сариқ йўл-йўл чизиқлари» 15 ёшли ўсмир томирларида ҳам кўриниб қолади. Вақт ўтиши билан тошмалар ўсиб, томирларни торайтиради. Тошмалар ривожланган жойда тромблар юзага келади. Йирик артерияларда холестеринли тошмаларнинг кўп миқдорда тўпланиши атеросклероз аломати саналади. Агар тромб ажралиб тушса, унинг артерия томирлари бўйлаб ҳаракатланиши инфаркт, инсульт, ўпка, оёқ ва бошқа аъзоларда томирларнинг тиқилиб қолишига олиб келади.

Айнан паст зичликдаги липопротеидлар холестерин даражасининг ошиши саломатлик учун хавфли саналади. Аёл ва эркаклардаги меъёр, шунингдек, холестеринга таҳлил натижалари турли лаборатория усуллари билан ммоль/л ёки мг/дл сифатида белгиланади.

Соғлом одамда паст зичликдаги липопротеидлар холестерин миқдори 4 ммоль/л (160 мг/дл) меъёр саналади. Ушбу кўрсаткичдан ошса, патология ҳисобланади. Уни парҳез ёки дори воситалари ёрдамида тўғрилаш керак. Холестеринга қарши ҳаб дори ичиш керакми деган савол – алоҳида масала.

Юрак ишемик касалликларида ёки миокард инфаркти, инсультни бошидан ўтказганларда ёки стенокардиядан қийналаётганларда бу натижа 2,5 ммоль/л ёки 100 мг/дл.дан кам бўлиши даркор.

Юрак хасталикларидан қийналмаётган, бироқ иккита хавфли омили мавжуд кишиларда мазкур холестерин даражаси 3,3 ммоль/л ёки 130 мг/дл.дан кам бўлиши керак.

Ёмон холестеринга қарши «яхши» ёки юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини курашади. Атеросклеротик тошмаларни ҳосил қилувчи оқсил-ёғ мажмуасидан фарқли ўлароқ «яхши» холестерин организмда бетакрор вазифани бажаради, у томирларнинг ички деворларидан «ёмон» холестеринни йиғиштириб олиб, нобуд қилиш учун жигарга жўнатади. Бош мия томирлари атеросклерози нафақат холестерин даражаси юқори бўлганда, балки юқори зичликдаги фойдали холестерин миқдори камайганда ҳам ривожланиши мумкин.

Шу боис аёл ва эркаклардаги холестерин меъёрини изоҳлашда энг ёмон вариант фойдали холестерин даражасининг пастлиги ва ёмон холестерин даражасининг ошганлиги ҳисобланади. Айнан шундай бирикма қарийб 60% беморларда, айниқса, 50 ёшдан ошган кишиларда кузатилади.

Ёмон холестериндан фарқли равишда яхши холестерин фақат ўз организмимизда ишлаб чиқарилади, уни озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобига ғамлаб қўйиб бўлмайди. Негаки, озиқ-овқат маҳсулотлари билан одам фақат ёмон холестеринни олади (шунда ҳам 20 – 30% егулик билан, қолганини организм ишлаб чиқаради). Аёллардаги «яхши» холестерин меъёри эркаклардаги меъёрдан озгина фарқ қилади: уларда сал юқорироқ юради. Бу кўрсаткични фақат жисмоний юклама орқали ошириш мумкин – ўртача ва оқилона жисмоний юклама организмда яхши холестерин ишлаб чиқаришга кўмаклашади.

Боз устига, жисмоний юклама таом билан тушаётган зарарли холестерин тўпланишини камайтиради. Хўш, таом орқали кўп миқдорда холестерин қабул қилиб қўйганда қандай йўл тутиш керак? Организмга уни чиқаришга ёрдам бериш учун мушакларни фаол ишлатиш даркор. Шу боис фойдали холестеринни ошириш ва зарарлисини камайтириш (айниқса, инсульт ёки инфарктни бошидан кечирганлар) учун кўпроқ ҳаракат қилиш, жисмоний машқларни бажариш (қарши кўрсатма бўлмаса) лозим.

Юрак-қон томир тизими нормал ҳолатдаги аёл ва эркакларда юқори зичликдаги липопротеидлар бўйича холестерин меъёри 1 ммоль/л. ёки 39 мг/дл.дан кўп бўлиши керак.

Юрак ишемик касалликларидан қийналаётган беморлар, инсульт ёки инфарктни бошидан ўтказган кишиларда бу кўрсаткич 1 – 1,5 ммоль/л ёки 40 – 60 мг/дл бўлиши зарур.

Шунингдек, таҳлилда қонда умумий холестерин концентрацияси ҳисобга олинади. У яхши ва ёмон холестерин йиғиндисидан ташкил топади.

Аёл ва эркаклар қонида холестерин даражаси – умумий меъёрдаги холестерин – соғлом кишида 5,2 ммоль/л ёки 200 мг/дл.дан кўп бўлмаслиги керак. Агар ёшларда меъёрдан сал ошганлиги аниқланса, бунга патология сифатида қараш лозим.

Ҳатто, холестерин даражаси етарлича ошганда ҳам, афсуски, ўзига хос огоҳлантирувчи белгилар ёки аломатлар бўлмайди. Оқибатда одам томирлари торайгани ва холестерини ошганини хаёлига ҳам келтирмайди.

Холестерин меъёрини назорат қилмайдиган аёл ва эркаклар юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлмагунча ёки юрак хуружи ва инсультни бошидан ўтказмагунча бу ҳақда ўйлаб ҳам кўришмайди.

Холестерин даражасини мунтазам текширтириб туриш ва унинг ўсишига қарши курашиш зарур. Шунда оғир хасталикларга олиб келувчи атеросклероз асоратларининг олдини олиш мумкин.

КИМЛАР ХОЛЕСТЕРИН ДАРАЖАСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАК?

Кўринишидан соғлом, ҳеч қандай касалликларни сезмаётган одам томирлар саломатлиги, холестерин даражаси тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмайди. Гипертония – юқори артериал босимдан қийналаётган, юрак-қон томир тизимида муаммоси бор кишилар салбий таъсирларни бартараф этиш учун холестерин даражасини назорат қилиши керак. Қуйида яна кимлар холестерин даражасини назорат қилишлари кераклигини келтириб ўтамиз:

ХОЛЕСТЕРИНГА ҚОН ТАҲЛИЛИ

Холестерин даражангизни аниқлаш учун биокимёвий қон таҳлили топшириш керак. Таҳлилни ҳар қандай поликлиникада топширса бўлади. Бунинг учун тирсак венасидан тахминан 5 миллилитр қон олинади. Шуни билиб қўйиш керакки, холестеринга таҳлил топширишдан олдин 12 соат ҳеч нима емаслик, жисмоний юкламаларни чеклаш зарур.

Аввал айтиб ўтганимиздек, биокимёвий қон таҳлили натижаларида холестерин учун учта кўрсаткич бўлади: умумий холестерин, юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини ва паст зичликдаги липопротеидлар холестерини. Уларнинг ҳар бири учун меъёр турлича. Бунинг устига, охирги вақтларда катта ёшдаги одамларнинг, эркак ва аёлларнинг холестерин меъёри ҳам фарқланадиган бўлиб қолди. Шунингдек, билиб қўйиш муҳимки, холестерин меъёрини белгиловчи аниқ рақам мавжуд эмас. Соғлом эркак ёки аёлнинг холестерини қандай диапазонда бўлиши кераклиги тўғрисида тавсиялар мавжуд. Ушбу диапазондан катта ёки кичик чекиниш бирорта касалликка олиб келиши мумкин.

ЭРКАК ВА АЁЛЛАРДА ХОЛЕСТЕРИН МЕЪЁРИ

Аёллар қонида холестерин меъёри

Умумий холестерин: аёллар учун меъёр – 3,6 дан 5,2 ммоль/л.гача;

ўртача ошиши 5,2 – 6,19 ммоль/л;

анча ошиши – 6,19 ммоль/л.дан кўп.

Паст зичликдаги липопротеидлар холестерини: меъёр 3,5 ммоль/л, 4,0 ммоль/л.дан ортиғи юқори ҳисобланади.

Юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини: меъёр 0,9 дан 1,9 ммоль/л.гача. 0,78 дан кам бўлганда атеросклерознинг ривожланиш эҳтимоли 3 баравар ошади.

Эркакларда холестерин меъёри

Умумий холестерин: эркаклар учун меъёр худди аёлларники каби – 3,6 дан 5,2 ммоль/л.гача.

Эркакларда «ёмон» холестерин меъёри фарқланади: 2,25 – 4,82 ммоль/л.

Эркаклар қонида юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини: меъёр 0,7 дан 1,7 ммоль/л.гача.

Шунингдек, липид алмашинуви ҳолатини баҳолашда триглицеридлар муҳим роль ўйнайди. Уларнинг меъёри эркак ва аёллар учун деярли бир хил:

Эркак ва аёллар учун триглицеридлар меъёри: 200 мг/дл.гача.

Максимал, лекин рухсат этилган меъёр: 200 – 400 мг/дл.

Юқори даражадаги триглицеридлар: 400 – 1000 мг/дл.

Жуда юқори: 1000 мг/дл.дан юқори.

Шуни инобатга олиш керакки, биокимёвий кўрсаткичларни аниқлашда тест ва усуллар турли тиббий лабораторияларда тафовут қилиши мумкин:

Умумий холестерин: эркак ва аёллар учун меъёр: 3,0 – 6,0 ммоль/л

Паст зичликдаги липопротеидлар меъёри аёллар учун 1,92 – 4, 51 ммоль/л, эркаклар учун 2,25 – 4,82 ммоль/л.

Юқори зичликдаги липопротеидлар меъёри аёллар учун 0,86 – 2,28 ммоль/л. эркаклар учун 0,7 – 1,73 ммоль/л.

Шунга кўра лаборатория меъёрлари ҳам фарқ қилиши мумкин. Шу боис, идеалда сиздан таҳлил олган лаборатория меъёрларига риоя этишингиз лозим. Унутманг, қонда холестерин даражаси меъёрни кўрсатса, томирларингиз соғлом бўлади. Таомномага у ёки бу ўзгаришларни киритиш, ёғ, гўшт ва бошқа маҳсулотлар миқдорини ошириш ёки камайтириш орқали ҳам холестерин даражасини назорат қилса бўлади. Лекин бу ўзгаришларнинг барида шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.

 

 

ЁШ БЎЙИЧА ҚОНДА МЕЪЁРИЙ ХОЛЕСТЕРИН КЎРСАТКИЧЛАРИ

Ёш

Эркаклар

Аёллар

16 – 25

3,08 – 5,59

3,08 – 5,59

26 – 35

3,32 – 5,96

3,32 – 5,8

36 – 45

3,91 – 6,53

3,91 – 6,94

46 – 55

3,94 – 7,38

3,94 – 7,38

56 – 65

4,45 – 7,69

4,45 – 7,77

66 – 70

4,43 – 7,85

4,48 – 7,25

 

АТЕРОГЕНЛИК КОЭФФИЦИЕНТИ

Организмда зарарли ва фойдали холестерин кўрсаткичи ҳам мавжуд: бу атерогенлик коэффициентидир.

АТК = (умумий холестерин) – паст зичликдаги липопротеидлар/юқори зичликдаги липопротеидлар

2 – 2,8 – ёшлар учун меъёрий кўрсаткич – 20 – 30 ёш

3 – 3,5 – одатда 30 ёшдан ошган кишиларда кузатилади, лекин атеросклероз аломати бўлмайди

4 ва юқори – яъни ёмон холестерин даражаси одатда юрак ишемик касалликларида кузатилади.

Хулоса: ёғ алмашинувини меъёрлаштириш учун қуйидаги таҳлил натижасига эришиш керак:

Умумий холестерин – 5 ммоль/л.гача.

Атерогенлик коэффициенти – 3 ммоль/л.гача.

Паст зичликдаги липопротеидлар – 3 ммоль/л.гача.

Триглицеридлар – 2 ммоль/л.гача.

Юқори зичликдаги липопротеидлар – 1 ммоль/л.дан кўп.

 

Қуйида холестерин даражаси рўйхати ва аксарият шифокорлар уларни мг/дл (миллиграмм/децилитр) ва ммоль/л (миллимоль/литр)да қандай таснифлаши келтирилган.

Мақбул – 200 мг/дл.гача.

Устки чегараси – 200 дан 239 мг/дл.гача.

Юқори – 240 мг/дл ва ундан баланд.

Мақбул даража: 5 ммоль/л.гача.

Холестерин даражасининг сал ошиши: 5 ва 6,4 ммоль/л орасида.

Холестерин даражасининг ўртача ошиши: 6,5 ва 7,8 ммоль/л орасида.

Холестерин даражасининг жуда кўп ошиши: 7,8 ммоль/л.дан баланд.

 

ХОЛЕСТЕРИН ОШСА

Юқори холестерин ва триглицеридлар даражаси қуйидагиларни чақириши мумкин:

 

ХОЛЕСТЕРИН ОШИШИ АЛОМАТЛАРИ (ГИПЕРХОЛЕСТЕРИНЕМИЯ)

Холестерин даражаси ошиши аломатлари мавжуд эмас. Яъни бемор ёки шифокор уни кўрмайди ва пайпаслаб аниқлолмайди. Юқори холестерин даражаси аломатлари сизда атеросклероз белгилари бўлганда аниқланади.

Умум эътироф этилган юқори холестерин даражаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

ХОЛЕСТЕРИН ОШИШИ САБАБЛАРИ

Озиқ-овқат – тухум, буйрак, айрим денгиз маҳсулотлари сингари баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида холестерин бўлишига қарамай, таомдаги холестерин одам қонидаги холестерин даражасига катта ҳисса қўшмайди. Бироқ тўйинган ёғлар бунга таъсир кўрсатади! Таркибида тўйинган ёғлар кўп бўлган маҳсулотлар: қизил гўшт, айрим пироглар, колбасалар, қаттиқ пишлоқлар, жонивор ёғи, хамирли қандолат маҳсулотлари, тортлар, бисквитли печеньелар ва қаймоқ (яна бир қанча маҳсулотлар бор).

Камҳаракат турмуш тарзи – бадантарбия қилмайдиган ва кўп вақтини ўтириб/ётиб ўтказадиган кишиларда паст зичликдаги липопротеидлар (ёмон холестерин) даражаси юқори ҳамда юқори зичликдаги липопротеидлар (яхши холестерин) кўрсаткичи эса паст бўлади.

Вазн – ортиқча вазн/семизликдан қийналаётган кишиларда озғин одамлардан кўра паст зичликдаги липопротеидлар даражаси юқорироқ ҳамда юқори зичликдаги липопротеидлар кўрсаткичи пастроқ бўлади.

Чекиш – паст зичликдаги липопротеидлар даражасига сезиларли таъсир кўрсатади.

Алкоголь – ҳаддан ташқари кўп алкоголь истеъмол қилувчи кишиларда одатда паст зичликдаги липопротеидлар даражаси юқори ҳамда юқори зичликдаги липопротеидлар кўрсаткичи паст бўлади.

ТУЗАЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР

Маълумки, айрим касалликлар қонда паст зичликдаги липопротеидларнинг ошишига сабаб бўлади. Бу ҳолатларнинг бари шифокор ёрдамида назорат қилиниши ва қўшимча хавфли омиллар бўлмаслиги керак:

ДАВОЛАБ БЎЛМАЙДИГАН ХАВФЛИ ОМИЛЛАР

Генингиз 1 – юрак ишемик касалликлари ёки инсультни бошидан ўтказган яқин оила аъзолари бўлган кишиларнинг қонида холестерин даражасининг юқори бўлиш хавфи бор. Отангиз/акангиз 55 ёшгача ва/ёки онангиз/опангиз 65 ёшгача инсульт ёхуд юрак ишемик касаллиги билан оғриган бўлса, ўзаро боғлиқлик қайд этилади.

Генингиз 2 – агар ота-онангиз, ака-укангиз ёки опа-синглингизда гиперхолестеринемия (холестерин ошиши) ёки гиперлипидемия (қонда липидлар миқдори ошиши) аниқланган бўлса, сизда ҳам холестерин даражасининг ошиш хавфи юқори.

Жинсингиз – аёллардан кўра эркакларнинг қонида холестерин даражаси юқори бўлиши кўп кузатилади.

Ёшингиз – ёш ўтган сайин атеросклерознинг ривожланиш хавфи ортиб боради.

Эрта менопауза – менопауза даври эрта бошланган аёллар бошқа гўзал жинс вакилаларига қараганда кўпинча юқори холестерин даражасига дучор бўлишади.

Айрим этник гуруҳлар – ҳинд субконтиненти (Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Шри-Ланка) аҳолиси бошқа одамлардан кўра кўпроқ юқори холестерин даражасига мубтало бўлишади.

ҚОНДА ХОЛЕСТЕРИН ДАРАЖАСИ ОШГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Биринчи босқичда ортиқча вазндан қутулиш, спорт билан шуғулланиш, ичиш-чекишни ташлаш, уйқуни меъёрлаштириш (кунига 8 соат), энг муҳими, тўғри овқатланиш кифоя.

Барчага маълумки, холестеринни камайтириш учун ёғли таомлар истеъмолини чеклаш зарур. Негаки, холестерин гўшт, икра, паштет, сариёғ ва жониворлардан тайёрланган кўпгина маҳсулотлар таркибида мавжуд. Кўп миқдорда мева-сабзавот, яхлит дон, сули, сифатли ёғ истеъмол қилиш лозим. Шуни ёдда тутиш керакки, зайтун ёғи ёки мевалар таркибида, чиндан ҳам, холестерин бўлмайди. Чунки ўсимлик маҳсулотларида «ёмон» холестерин мавжуд эмас.

Яхши маълумки, таомномаси асосан гуруч, сабзавот ва денгиз маҳсулотларидан иборат бўлган мамлакатлар аҳолиси орасида атеросклероз деярли кузатилмайди. Кўпгина экспертларнинг фикрича, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи бўлган одамлар холестерин даражасини фақатгина озиқ-овқат таомномасини ўзгартириш билан камайтира олмайди. Устига-устак, соғлом парҳез нафақат холестерин даражасини камайтириш, балки саломатлик учун ниҳоятда фойдали.

ЮҚОРИ ХОЛЕСТЕРИННИ ДОРИ-ДАРМОН БИЛАН ДАВОЛАШ

Агар юқорида айтиб ўтилган ҳамма чора-тадбирлардан кейин ҳам холестерин даражангиз юқори бўлса, шифокор холестерин даражасини камайтирувчи дори воситаларини тайинлаши мумкин.

Улар қуйидагилардан иборат:

Статинлар – жигарда фермент блокаторлари бўлиб, улар холестерин ишлаб чиқаради. Мазкур ҳолатда холестерин даражасини 4 ммоль/л.гача ва паст зичликдаги липопротеидлар учун 2 ммоль/л.гача камайтиришни ўз олдига мақсад  қилиб қўяди. Статинлар атеросклерозни даволаш ва профилактикаси учун фойдали. Нохуш таъсирларига қабзият, бош оғриғи, қорин оғриғи ва ич кетиши киради.

Аспирин – 16 ёшгача бўлган беморларга тавсия этилмайди.

Триглицеридлар даражасини камайтирувчи препаратлар – ясама фибра кислотаси.

Ниацин – бу В витамини бўлиб, турли озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд. Уларни кўп миқдорда фақат шифокор рецептига кўра олишингиз мумкин. Ниацин ҳам паст зичликдаги липопротеидлар, ҳам юқори зичликдаги липопротеидларни камайтиради. Нохуш таъсирлари қичима, бош оғриғи, қон қуйилиши ва қулоқдаги шовқин.

Айрим ҳолатларда холестерин сўрилишини ва сафро кислотаси экскрецияни кучайтирувчи моддалар тайинланиши мумкин. Уларнинг нохуш таъсирлари кўп бўлиб, бемордан муайян билим талаб этилади. Шунда шифокор дори препаратлари йўриқномага асосан қабул қилинаётганига тўлиқ ишонч ҳосил қилади.

Кўпинча беморнинг саломатлиги билан боғлиқ бир нечта жиддий муаммолари бўлади. Шифокорлар юрак, томир, ошқозон-ичак касалликлари профилактикаси учун кўп миқдорда дори-дармонлар ёзиб беришади. Яна бир дори олдингилари билан аралашиб, ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис ҳамма кўрсатмаларда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Доктор қайси препаратларни қолдириб, қайсиларини бекор қилишни ҳал этади.

Шифокорларнинг фикрича, холестерин ошишига қарши курашиш аҳолининг турмуш даражасини яхшилаб, умрини узайтиради.